Ishonch Telifoni +998945100600
Surxon-Don-Maxsulotlari

SurxondaryoDonMaxsulotlari" AJ


Aksiadorlar uchun e'lonlar


“Сурхондарёдонмахсулотлари ”  акциядорлик жамиятининг навбатдан ташкари умумий йигилиш утказиш диққатига !

 

2016- йил   11-феврал  соат 10-00да Сурхондарё  вилояти  Термиз шахри Зерновая кўчаси №1 уйда  жамият  мажлислар залида акциядорларнинг навбатдан ташкари  умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.

Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган  акциядорлар рўйхати 2016 йил 5 феврал иш куни охирига шакллантирилади (ёпилади).

             жамиятнинг расмий веб-сайти:  www. Surxondon.uz.

                               Йиғилиш кун тартиби:

  1. 1. Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
  2. 2. Йиғилиш саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
  3. 3. Жамият таркибидаги Термиз дон маҳсулотларини қабул қилиш

               шахобчаси худудида  4.058.750 АҚШ доллари қийматига эга бўлган

               бир кечаю-кундузда 300 тонна буғдойни қайта ишловчи тегирмон ва

               20.000 тонналик ёпиқ сиғим қурилиши учун жахоннинг етук корхона

               ва мутахасисларини жалб қилишини, Ҳукиматимиз томонидан  

              белгиланган муддатда ушбу лойиханинг замонавий ва сифатли

               қурилишини таьминлашни тасдиқлаш.

 

      Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилишига тайёргарлик кўриш даврида акциядорлар  Сурхондарё  вилояти  Термиз шаҳри Зерновая кўчаси №1уйда жамият биносида ёки телефон 22-7-14-71 орқали акциядорлар умумий йиғилишининг  материаллари билан танишишлари  мумкин.

Ёнингизда паспорт ёки бошқа шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат бўлиши

сўралади.

                                                                                    Жамият кузатув кенгаши

 

 

 

 

 

 

    “Сурхондарёдонмахсулотлари ” АЖнинг  акциядорлар диққатига

          

      2016- йил   11-феврал  соат 10-00да Сурхондарё  вилояти  Термиз шахар №1уйда жамият мажлислар залида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши булиб утди  Жами овоз берувчи акциялар сони:-1776058 дона

        Йиғилишда қатнашган акциядорлар эгалик қилган овоз берувчи акциялар сони:-                       1758277 дона ўтказилишини маълум қилади.

       Саноқ комиссияси аъзоси С.Хонов 1758277 дона овоз берувчи акцияларга эгалик қилган акциядорлар рўйхатдан ўтганлигини, бу жами овоз берувчи акцияларга нисбатан 99,0 % ни ташкил қилишини ва йиғилиш кворуми борлигини эълон қилди.

           Йиғилиш раислигига Э.Эсанов, йиғилиш котиблигига Э.Муратовлар сайланди.

Юқоридаги таклифлардан келиб чиқиб, акциядорлар умумий йиғилиш

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А Д И.

 

  1. Акциядорлар умумий йиғилиш кун тартиби ва регламенти тасдиқлансин.

2.Акциядорлар умумий йигилиши саноқ комиссияси аъзолигига С.Хонов, З.Хусанова ва Б.Назаровалар тасдиқлансин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги  ПФ-4707-сонли Фармони,Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг                2015 йил 29 май кунги №142 сонли қарори ва Ўздонмахсулот” акциядорлик компаниясининг  2015 йил 3 июл кунги  №31-сонли бўйруғи асосида  ”Сурхондарёдонмахсулотлари” акциядорлик жамияти таркибидаги Термиз дон маҳсулотларини қабул қилиш шахобчаси худудида 4.058.750 АҚШ доллари қийматига ёки миллий валютада 11 млрд.558 млн 400 минг сўмлик бўлган бир кечаю-кундузда 300 тонна буғдойни қайта ишловчи тегирмон ва 20.000 тонналик ёпиқ сиғим қурилиши  ва “Алпомиш”ун тегирмони худудида бир кеча кундузда                 50 тонна арпани қайта ишлайдиган перловка ишлаб чиқариш цехи қурилиши лойихаси  қиймати 1 млн.70 минг АҚШ долларига тенг ёки миллий валютада 2 млрд 996 млн сўмлик бўлган арпани қайта ишлайдиган перловка ишлаб чиқариш цехи қурилиши  ижро учун қабул қилинсин.

     Жамият бошқарувига Термиз дон маҳсулотларини қабул қилиш шахобчаси худудида  4.058.750 АҚШ доллари қийматига эга бўлган бир кечаю-кундузда                   300 тонна буғдойни қайта ишловчи тегирмон ва 20.000 тонналик ёпиқ сиғим қурилишига “UZCONSULTSERVICE”МЧЖ  қўшма корхонсининг 2016 йилнинг                  14 январ кунидаги   Ref 188/4-cонли  “Экспорт хулосасини” асосан Туркия Давлатининг “Makina ve Enerji A.S.”компанияси ва мутахасислари жалб қилинсин ҳамда “Алпомиш”ун тегирмони худудида қиймати 1 млн.70 минг АҚШ долларига тенг бир кеча кундузда 50 тонна арпани қайта ишлайдиган перловка ишлаб чиқариш цехи қурилиши  учун “UZCONSULTSERVICE”МЧЖ  қўшма корхонсининг “Экспорт хулосаси”олинсин ва қурилиш ишларига Германия Давлатининг етук компанияси ва мутахасислари жалб қилиниши таьминлансин.Ушбу обьектлар Ҳукиматимиз томонидан белгиланган муддатда ушбу лойихаларнинг замонавий ва сифатли қурилишини таьминласинлар.   

  1. Ушбу қарорнинг бажарилишини жамият бошқарув раиси Э.Алимовга юклатилсин.

 

Мурожат учун телефон (376) 227-14-71