Ishonch Telifoni +998945100600
Surxon-Don-Maxsulotlari

SurxondaryoDonMaxsulotlari" AJ


Jamiyat ustavi


 

  «SURXONDARYODONMAHSULOTLARI» AKSIYADORLIK JAMIYATI USTAVI

 

 

  1. УМУМИЙ  ҚОИДАЛАР

       1.1. Ушбу Устав Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (матн давомида – Қонун) ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилган.

1.2. Бундан буён матнда “жамият” деб аталувчи “Surxondaryodonmahsulotlari”       aksiyadorlik jamiyati  Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси Сурхондарё вилояти худудий бошқармасининг 1994 йил 21 декабрдаги 953-сонли  буйруғига  асосан ташкил этилган.

1.3. Жамият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги (06.05.2014й. ЎРҚ-370-сон) ва «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги (03.06.2016й. ЎРҚ-387) Қонунлари  ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ олиб боради.

 1.4.   Жамиятнинг тўлиқ фирма  номи:

            Ўзбек тилида:

лотин ёзувида:      “Surxondaryodonmahsulotlari”  aksiyadorlik jamiyati;

    кирилл ёзувида:    “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти;

 

           Рус тилида:             Акционерное общество  “Сурхондарёдонмаҳсулотлари”;

           Инглиз тилида:      Joint stock company   “Surxondaryodonmahsulotlari”;

 

Жамиятнинг қисқартирилган фирма номи:

     Ўзбек тилида:

     лотин ёзувида:         “Surxondaryodonmahsulotlari”     АJ;

  кирилл ёзувида:      “Сурхондарёдонмаҳсулотлари”  АЖ;

     Рус тилида:              АО “Сурхондарёдонмаҳсулотлари”;

     Инглиз тилида:        JSC  “Surxondaryodonmahsulotlari”.

1.5. Жамият манзили:  Ўзбекистон Республикаси, Сурхондарё вилояти,  Термиз  шаҳри,  Зерновая кўчаси, 1-уй.

1.6. Жамиятнинг электрон почта манзили:  Surhondon 123@mail.ru

       1.7.  Жамиятнинг расмий корпоратив  веб -сайти:  surxondon.uz

 

  1. ЖАМИЯТНИНГ ҲУҚУҚИЙ ҲОЛАТИ, ЖАВОБГАРЛИГИ

2.1. Жамият юридик шахс бўлиб, ўзининг мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкка, шу жумладан ўзининг устав фондига берилган мол-мулкка эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ҳамда амалга ошириши, зиммасига мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.

2.2. Жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан юридик шахс мақомига эга бўлади.  Жамият чекланмаган муддатга тузилади.

2.3. Жамият ўзининг фирма номи давлат тилида тўлиқ ёзилган ҳамда жойлашган ери кўрсатилган юмалоқ муҳрга эга бўлади. Жамият ўзининг номи ёзилган штамп ва бланкаларга, ўз тимсолига, шунингдек, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган товар белгисига ҳамда товарларнинг, ишларнинг ва хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи бошқа воситаларга эга бўлишга ҳақли.

2.4. Жамият Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва хорижий давлатларда юридик шахс мақомига эга бўлмаган филиаллар ташкил этиши  ва ваколатхоналар очиши мумкин.  Улар кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган низом асосида иш юритади. Филиал ва ваколатхоналар раҳбарлари жамият томонидан тайинланган шахслар бўлиб, улар жамият  берган ишончнома асосида  иш юритадилар. Жамиятнинг филиал ва ваколатхоналарга бериб қўйилган мол-мулки жамият  балансида ҳисобга олинади. Филиал ва ваколатхоналар фаолияти учун жавобгарлик жамият зиммасида бўлади.

2.5. Жамият  акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклидаги шўъба ва тобе хўжалик жамиятларига эга бўлиши мумкин.

2.6. Жамият  Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида банк ҳисобварақлари очишга ҳақлидир.

2.7. Жамият ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига тегишли барча мол-мулк билан жавобгар бўлади.

2.8. Акциядорлар жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайдилар ва унинг фаолияти билан боғлиқ зарарларнинг ўрнини  ўзларига тегишли акциялар қиймати доирасида қоплаш  таваккалчилигини ўз зиммасига оладилар.

2.9.  Жамият ўз акциядорларининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди.

 

  1. ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ СОҲАСИ ВА МАҚСАДИ

        3.1. Жамият тижорат ташкилоти бўлиб, унинг асосий мақсади молиявий-хўжалик фаолиятидан фойда олишдир.

        3.2. Жамият асосий мақсадига эришиш учун фаолият ва хизмат кўрсатишнинг қуйидаги турларини амалга оширади:

 3.3. Жамият қонунчиликда белгиланган бошқа фаолият турларини ўрнатилган тартибда амалга ошириши мумкин.

3.4. Амалга оширилиши учун махсус рухсатнома (лицензия) талаб этиладиган фаолият турлари қонунчиликда белгиланган тартибда лицензия берилгандан сўнг амалга оширилади.

  1. ЖАМИЯТ УСТАВ КАПИТАЛИНИНГ   МИҚДОРИ

4.1. Жамиятнинг устав капитали акциядорлар олган жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади ва Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ифодаланади.

4.2. Жамиятнинг устав капитали  1 776 058 000 (Бир  миллиард  етти  юз  етмиш олти  миллион  эллик  саккиз  минг) сўм бўлиб, номинал қиймати  1000 сўм бўлган 1 776 058 (Бир миллион етти юз етмиш олти минг эллик саккиз) дона  оддий  акцияларга бўлинган.

 

  1. ЖАМИЯТНИНГ УСТАВ КАПИТАЛИНИ  КЎПАЙТИРИШ

5.1. Жамиятнинг устав капитали қўшимча акцияларни  жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.

5.2. Қўшимча акциялар  фақат жамият уставида белгиланган, эълон қилинган акциялар сони доирасида  жамият томонидан  жойлаштирилади.

5.3. Жамият жойлаштирилган акцияларга қўшимча равишда жойлаштиришга ҳақли бўлган эълон қилинган  акцияларнинг миқдори:   умумий қиймати  2 000 000 000 сўмлик номинал қиймати  1000 сўм бўлган   2 000 000  дона оддий акциялардан иборат.

5.4. Жамиятнинг устав капиталини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш, шунингдек жамият уставига устав капиталини кўпайтириш ҳамда жамиятнинг эълон қилинган акциялари сонини камайтириш билан боғлиқ тегишли ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қарор кузатув кенгаши томонидан бир овоздан қабул қилинади.

5.5. Қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан жамият устав капиталини кўпайтириш тўғрисидаги қарорда жойлаштириладиган қўшимча акцияларнинг тури,  сони, умумий қиймати, жойлаштириш шартлари, тартиби, усули, муддати, жойлаштириш (акцияларнинг биржа ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархи, акциялар учун тўлов тартиби, амалга ошмаган деб топиш улуши ва амалга ошмаган деб топилган тақдирда акциялар учун қабул қилинган тўлов воситаларини қайтариш тартиби белгиланади.

   5.6. Жамиятнинг устав капиталини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш жойлаштирилган қўшимча акцияларнинг номинал қиймати миқдорида рўйхатдан ўтказилади. Бунда жамият уставида кўрсатилган эълон қилинган муайян   турдаги акцияларнинг сони  ушбу  турдаги жойлаштирилган қўшимча  акцияларнинг сонига қисқартирилиши керак.

   5.7. Жамиятнинг устав капиталини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш жалб қилинган инвестициялар, жамиятнинг ўз капитали ва ҳисобланган дивидендлар ҳисобидан  қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.

   5.8. Жамиятнинг устав капиталини унинг ўз капитали ҳисобидан қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтиришда бу акциялар барча акциядорлар ўртасида тақсимланади. Бунда ҳар бир акциядорга қайси турдаги акциялар тегишли бўлса, айни ўша турдаги акциялар унга тегишли акциялар сонига мутаносиб равишда тақсимланади. Жамиятнинг устав капитали кўпайтирилиши натижасида кўпайтириш суммасининг битта акциянинг номинал қийматига мувофиқлиги таъминланмайдиган бўлса,   жамиятнинг устав капиталиини кўпайтиришга йўл қўйилмайди.

   5.9. Солиққа оид ёки давлат олдидаги бошқа қарздорлик ҳисобига жамият устав капиталидаги давлат улушини шакллантириш ёки ошириш тўғрисидаги қарор жамият акциядорлари умумий йиғилиши томонидан жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг камида учдан икки қисми эгалари бўлган акциядорларнинг (давлатдан ташқари) розилиги мавжуд бўлган тақдирда, акциядорларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.

 

  1. ЖАМИЯТНИНГ УСТАВ КАПИТАЛИНИ  КАМАЙТИРИШ

6.1. Жамиятнинг устав капитали  акцияларнинг номинал қийматини камайтириш ёки акцияларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан, шу жумладан, акцияларнинг бир қисмини кейинчалик бекор қилган ҳолда жамият томонидан акцияларни  олиш йўли билан камайтирилиши мумкин.

6.2. Жамият устав капиталини камайтиришга, агар бунинг  натижасида унинг миқдори жамият устав капиталининг жамиятнинг уставидаги тегишли ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида аниқланадиган,  жамият устав капиталининг қонун хужжатларида белгиланган энг кам миқдоридан камайиб кетса, ҳақли эмас.

6.3. Жамиятнинг устав капиталини камайтириш тўғрисидаги ва жамият уставига тегишли ўзгартиришларни  киритиш ҳақидаги қарорлар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан  қабул қилинади.

6.4. Жамиятнинг  устав капиталини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинаётганда акциядорларнинг умумий йиғилиши устав капиталини камайтириш сабабларини кўрсатади ва уни камайтириш тартибини белгилайди.

 

  1. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

           7.1. Жамият акциядорлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

   7.2. Акцияларга бўлган ҳуқуқлар акцияларни олувчига унинг депо ҳисобварағига тегишли кирим ёзуви  киритилган пайтдан эътиборан ўтади ва қонун хужжатларида белгиланган тартибда инвестиция воситачиси томонидан бериладиган депо ҳисобварағидан кўчирма билан  тасдиқланади.

7.3. Акция билан тасдиқланадиган ҳуқуқлар уларни олувчига ушбу қимматли қоғозга бўлган ҳуқуқлар ўтган пайтдан эътиборан ўтади.

 

  1. ЖАМИЯТ ТОМОНИДАН АКЦИЯЛАРНИ ВА БОШҚА ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШ

8.1. Жамият қонун хужжатларига  ва ўз уставига мувофиқ корпоратив  облигацияларни ва бошқа қимматли қоғозларни чиқаришга ҳамда жойлаштиришга ҳақли.

8.2. Жамиятнинг корпоратив облигациялари жамият акцияларига айирбошланадиган қимматли қоғозлар бўлиши мумкин.

8.3. Жамият томонидан корпоратив облигацияларни чиқариш жамият кузатув кенгаши томонидан кенгашнинг барча  аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилган қарорига кўра амалга оширилади.

8.4. Жамиятнинг акцияларини  ва бошқа қимматли қоғозларини жойлаштириш чоғида уларга ҳақ тўлаш пул ва бошқа тўлов воситалари, мол-мулк, шунингдек, пулда ифодаланадиган баҳога эга бўлган ҳуқуқлар (шу жумладан, мулкий ҳуқуқлар) орқали  амалга оширилади.

8.5. Қўшимча акциялар ва бошқа  қимматли қоғозларга ҳақ тўлаш, уларни чиқариш тўғрисидаги қарорда белгилаб қўйилади. Жамиятнинг қўшимча акцияларига ушбу акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган жойлаштириш муддати ичида ҳақ тўланиши лозим.

 8.6. Жамият ўзи чиқараётган акцияларга уларни оммавий жойлаштириш йўли билан қонун ҳужжатлари талабларини ҳисобга олган ҳолда очиқ обуна ўтказишга ёки уларни хусусий жойлаштириш йўли билан ёпиқ обуна ўтказишга ҳақли.

 8.7. Жамият томонидан жамиятнинг қўшимча акцияларини ва бошқа эмиссиявий қимматли қоғозларини жойлаштириш муддати уларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.

           8.8. Акцияларни жойлаштириш, шу жумладан акциядорлар ўртасида жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилишда акцияларни жойлаштириш нархи (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) жамият кузатув кенгаши томонидан, қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларининг савдо майдончаларида вужудга келаётган нархлар конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

 8.9. Жамиятнинг қўшимча акциялари ва бошқа қимматли қоғозларини жойлаштириш чоғида уларга ҳақ тўлаш уларни чиқариш тўғрисидаги қарорда белгиланганидан кам бўлмаган нарх бўйича амалга оширилади.

8.10. Жамиятнинг устав капитали кўпайтирилаётганда жамиятнинг қўшимча акцияларига унинг ўз капитали ҳисобидан, шунингдек ҳақини қўшимча акциялар билан тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган дивидендлар ҳисобидан ҳақ тўланган тақдирда, бундай акцияларни жойлаштириш жамият акцияларининг номинал қиймати бўйича амалга оширилади.

8.11. Жамият томонидан акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган, ҳақи пул маблағлари билан тўланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштиришда овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар уларни имтиёзли олиш ҳуқуқига эга.

          8.12. Имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисидаги қарор, шунингдек бундай қарорнинг амал қилиш муддати ҳақидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акциялар эгаларининг кўпчилик овози билан қабул қилиниши мумкин. Бундай қарорнинг амал қилиш муддати ушбу қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан бир йилдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

8.13. Акциядор, шу жумладан йиғилишда қарши овоз берган ёхуд унда иштирок этмаган  акциядор очиқ обуна усули билан жойлаштирилаётган акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни ўзига тегишли шу турдаги акциялар миқдорига мутаносиб миқдорда имтиёзли олиш ҳуқуқига эга.

8.14. Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядор акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни олиши тўғрисида ўзининг исми-шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган эмиссиявий қимматли қоғозларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни жамиятга юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақли.

                       

  1. ЖАМИЯТНИНГ ЗАХИРА ВА БОШҚА ФОНДЛАРИ

9.1. Жамиятда  жамият устав капиталининг ўн беш фоизи миқдорида  заҳира фонди

ташкил этилади. Жамиятнинг заҳира фонди ушбу уставда кўрсатилган  миқдорга етгунига қадар ҳар йилги соф фойданинг камида беш фоизи миқдорида  мажбурий ажратмалар ўтказиш орқали шакллантирилади.

9.2. Жамиятнинг заҳира фонди бошқа маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, жамиятнинг  зарарлари ўрнини  қоплаш, жамиятнинг корпоратив  облигацияларини муомаладан чиқариш ва  жамиятнинг акцияларини қайтариб сотиб олиш учун мўлжалланади.

9.3. Заҳира фондидан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас.

9.4. Жамият ўз фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида заҳира фондидан ташқари  мехнатни муҳофаза қилиш фонди, ишчи ва ходимларни ижтимоий-ҳимоя қилиш фонди, рағбатлантириш фонди, уй-жой қурилиш фонди, янги маҳсулотлар яратишда маркетинг ва истиқболли тадқиқотлар фонди   ва бошқа фондлар тузишга ҳақли. Бундай фондларнинг ҳажми ва низоми акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори билан белгиланади.

9.5. Жамият соф фойданинг камида 10 фоизини бозор талабларига мувофиқ  янги маҳсулотлар яратиш мақсадида уларнинг  ишланмалари ва маркетинги учун истиқболли тадқиқотларга йўналтириши мумкин.

           9.6. Жамият ўтган молиявий йил учун белгиланган бизнес режа параметрларининг соф фойда кўрсаткичи бажарилган тақдирда, ўтган йил соф фойдасининг 10 фоизидан ортиб кетмаслик шарти билан ҳомийлик ва бошқа қайтарилмайдиган ёрдамларни амалга ошириши мумкин.

9.7. Жамиятнинг заҳира ва бошқа фондларидан фойдаланиш кузатув кенгаши қарорлари билан амалга оширилади.

 

  1. ЖОЙЛАШТИРИЛГАН АКЦИЯЛАРНИ ЖАМИЯТ ТОМОНИДАН ОЛИШ

10.1. Жамият ўзи жойлаштирган акцияларни акциядорлар умумий йиғилишининг жойлаштирилган акцияларнинг бир қисмини  олиш ва ушбу акцияларнинг умумий сонини камайтириш йўли билан жамият устав капиталини камайтириш тўғрисидаги қарорига кўра, шунингдек уларни кейинчалик белгиланган тартибда  қайта сотиш мақсадида жамият кузатув кенгашининг  қарорига кўра олишга ҳақли.

10.2. Агар муомалада қолган акцияларнинг номинал қиймати устав капиталининг қонунчиликда белгиланган энг кам миқдоридан камайиб кетадиган бўлса, жамият жойлаштирилган акцияларининг умумий сонини камайтириш мақсадида уларнинг бир қисмини  олиш йўли билан устав капиталини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли эмас.

10.3. Акциядорлар умумий йиғилишининг акцияларнинг умумий сонини камайтириш мақсадида уларни  олиш йўли билан жамиятнинг устав капиталини камайтириш тўғрисида қабул қилинган қарори асосида жамият томонидан  олинган акциялар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади. 

 10.4. Акцияларни  олиш тўғрисидаги қарорда  олинадиган акцияларнинг турлари, жамият  оладиган  ҳар  бир  турдаги  акциянинг  сони,  акцияларни  олиш  нархи,  акциялар  ҳақини  тўлаш шакли ва муддати, шунингдек акциялар қанча муддатда  олиниши белгилаб қўйилади.

10.5. Акцияларни  олиш вақтида уларга ҳақ тўлаш пул маблағлари билан амалга оширилади. Акцияларни  олиш муддати акцияларни олиш  тўғрисидаги қарор билан белгиланади, бу муддат ўн кундан кам бўлмаслиги керак.

10.6. Жамият томонидан оддий ва имтиёзли акцияларни  олиш нархи уларнинг бозор қийматига мувофиқ белгиланади.

10.7. Олиш тўғрисида қарор қабул қилинган акцияларнинг эгаси бўлмиш ҳар бир акциядор кўрсатиб ўтилган акцияларни сотишга ҳақлидир, жамият эса уларни  олиши шарт. Агар жамият томонидан   олиниши тўғрисида акциядорларнинг аризалари  тушган акцияларнинг умумий сони ушбу бандда белгиланган чекловлар ҳисобга олинган ҳолда жамият  олиши мумкин бўлган акцияларнинг сонидан ортиқ бўлса, акциядорлардан аризада кўрсатилган талабларга мутаносиб равишда акциялар  олинади.

10.8. Акциялар  олинадиган муддат бошланишига кечи билан 10 (ўн) кун қолганда жамият муайян турдаги акцияларнинг эгалари бўлмиш акциядорларни жамият томонидан акциялар олиниши тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш ва ўз расмий веб-сайтида жойлаштириш орқали хабардор  қилиши шарт. Хабарномада ушбу уставнинг 10.4.- бандида кўрсатиб ўтилган маълумотлар бўлиши лозим.

10.9. Жамият ўзининг жойлаштирилган оддий акцияларини:

Ушбу уставнинг 11-бандига мувофиқ қайтариб сотиб олиш тўғрисида талаб қўйилган  ҳамма акциялар қайтариб сотиб олинмагунига қадар  жамият жойлаштирилган акцияларни  олишга ҳақли эмас.

 

  1. АКЦИЯДОРЛАР ТАЛАБИГА КЎРА   АКЦИЯЛАРНИ   ОЛИШ

11.1. Овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар:

 жамиятни  қайта ташкил этиш тўғрисида;

 жойлаштирилган акцияларни йириклаштириш ҳақида;

 жамият  томонидан мол-мулкни олиш ёки бошқа шахсга бериш билан боғлиқ йирик битим тузиш тўғрисида;

жамият уставига овоз берувчи акциялар эгалари бўлган акциядорларнинг ҳуқуқларини чекловчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки янги таҳрирдаги уставни тасдиқлашда, башарти акциядорлар тегишли қарорлар қабул қилинишига қарши овоз берган бўлсалар ёки овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлсалар, ўзларига қарашли  акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлидир.

11.2. Ўзларига тегишли акцияларни жамиятнинг қайтариб сотиб олишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати овоз бериш натижасида акцияларни қайтариб сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келиши мумкин бўлган масалалар кун тартибига киритилган умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.   

11.3. Жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олиш ушбу акцияларнинг бозор қиймати бўйича амалга оширилади, бу қиймат жамиятнинг акцияларни баҳолашни ва қайтариб сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи юзага келишига сабаб бўладиган ҳаракати натижасида  қийматнинг ўзгариши ҳисобга олинмаган ҳолда аниқланади.

11.4. Жамият акциядорларни ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқи мавжудлиги, қайтариб сотиб олиш нархи ва қайтариб сотиб олишни амалга ошириш тартиби тўғрисида хабардор этиши шарт.

11.5. Жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олишга йўналтириладиган маблағларнинг умумий суммаси акциядорларда ўзларига қарашли акцияларни қайтариб сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи юзага келишига сабаб бўлган қарор қабул қилинган санадаги жамият соф активлари қийматининг ўн фоизидан ошиб кетиши мумкин эмас, бундан жамиятнинг ўзгартирилиши ҳоллари мустасно. Қайтариб сотиб олиш талаби қўйилган акцияларнинг умумий сони ушбу қисмда белгиланган чеклов инобатга олинган ҳолда жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши мумкин бўлган акциялар сонидан ошиб кетган тақдирда акциялар акциядорлардан қўйилган талабларга мутаносиб равишда қайтариб сотиб олинади.

            11.6. Акциялар қайтариб сотиб олинган пайтдан эътиборан бир йилдан кечиктирмай реализация қилиниши лозим, акс ҳолда акциядорларнинг умумий йиғилиши мазкур акцияларни бекор қилиш йўли билан жамият устав фондини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилиши керак.

            11.7.  Жамият акцияларининг 50  ва ундан ортиқ фоизи эгасига айланган шахс, агар у бунгача мазкур жамият акцияларига эгалик қилмаган ёки  акцияларнинг 50 фоизидан камроғига эгалик қилган бўлса, қолган акциялар эгаларига акцияларни бозор қиймати бўйича ўзига сотишлари борасидаги таклифини 30 кун ичида эълон қилиши шарт. Акциядорнинг ўзига тегишли акцияларни сотиши тўғрисидаги ёзма розилиги эълон қилинган кундан эътиборан 30 кун ичида олинган тақдирда, жамиятнинг 50  ва ундан ортиқ фоизи акциялари  эгаси мазкур акцияларни сотиб олиши шарт. 

 

  1. ЖАМИЯТ АКЦИЯЛАРИ ТУРЛАРИ  ВА  ДИВИДЕНДЛАРНИ ТЎЛАШ

            12.1. Жамият акцияларининг турлари оддий  бўлиб, ҳужжатсиз шаклда чиқарилади.

12.2. Дивидендлар жамият тасарруфида қоладиган соф фойдасидан ва (ёки) ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан тўланади.

12.3. Жамият томонидан оддий акциялар бўйича ҳисобланган дивидендларни тўлаш акциядорларнинг дивидендларни олишга бўлган тенг ҳуқуқларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади.

            12.4. Жамият акцияларнинг ҳар бир тури бўйича эълон қилинган дивидендларни
тўлаши шарт. Дивиденд акциядорлар ўртасида уларга тегишли акцияларнинг сони ва турига мутаносиб равишда тақсимланади. Дивидендлар тўлаш муддати ва тартиби жамият акциядорларининг умумий йиғилиши қарори билан белгиланади. Дивидендлар тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан 60 кундан кеч бўлмаслиги керак.

12.5.Жамият молиявий йил натижаларига кўра бир йилда бир марта жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Оддий акциялар бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгашининг тавсияси, молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги  ҳақида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда молиявий ҳисобот маълумотлари асосида акциядорлар умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарорда дивидендлар тўлаш бошланадиган ва тугалланадиган саналар кўрсатилган бўлиши лозим.

            12.6. Акциядорларга дивидендларни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган жамият акциядорлари реестрида қайд этилган шахслар акциялар бўйича дивиденд олиш ҳуқуқига эга.

12.7. Дивидендлар акциядорларининг умумий йиғилиши томонидан белгиланган муддатларда жамиятнинг айби билан тўланмаган тақдирда тўланмаган (олинмаган) дивидендлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда пеня ҳисобланади. Тўланмаган дивидендлар бўйича ҳисобланадиган пенялар миқдори тўланмаган (олинмаган) дивидендлар миқдорининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.

12.8. Жамият дивидендларнинг миқдорини улардан ундириладиган солиқларни инобатга олмаган ҳолда эълон қилади. Жамият тўланадиган дивидендлар миқдори тўғрисидаги маълумотларни Корпоратив ахборот ягона порталида ва жамиятнинг расмий веб-сайтларида қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда эълон қилади.

 

  1. ЖАМИЯТ БОШҚАРУВИНИНГ ТУЗИЛМАСИ

            13.1. Жамиятнинг  бошқарув органлари:

 

  1. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ

14.1. Акциядорларнинг умумий йиғилиши жамиятнинг юқори  бошқарув органидир.  Акциядорларнинг умумий йиғилишини жамият кузатув кенгашининг раиси, у узрли сабабларга кўра бўлмаган тақдирда эса, жамият кузатув кенгашининг аъзоларидан бири олиб боради. 

14.2. Жамият ҳар йили акциядорларнинг йиллик (навбатдаги) умумий  йиғилишини ўтказиши шарт. Акциядорларнинг йиллик (навбатдаги)  умумий  йиғилиши молия йили тугаганидан кейин кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилади. Жамият акциядорларининг навбатдаги (йиллик) умумий йиғилиши ҳар йили одатда  20 апрелда  ўтказилади

            14.3. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида қуйидаги масалалар кўрилади:

14.4. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган умумий йиғилишлари навбатдан ташқари йиғилишлардир.

14.5. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси  ва тартиби, йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш тартиби, акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик вақтида акциядорларга бериладиган материалларнинг (ахборотларнинг) рўйхати жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан белгиланади.

 

  1. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ

15.1. Акциядорлар  умумий йиғилишининг ваколатларига қуйидагилар киради:

а) жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш;

б) жамиятни қайта ташкил этиш;

в) жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;

г) жамият кузатув кенгашининг ва миноритар акциядорлар қўмитасининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва  аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

д) эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

е) жамиятнинг устав капиталини камайтириш;

ж) ўз акцияларини  олиш;

з) жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;

и) жамият тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш ва унинг ваколатларини муддатидан илгари тўхтатиш, шунингдек тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;

           й) жамиятнинг йиллик ҳисоботини ва шунингдек жамият фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадидан келиб чиққан ҳолда жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантиришнинг аниқ муддатлари белгиланган стратегиясини тасдиқлаш;

к) жамиятнинг  фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;

л) жамият кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг  хулосаларини эшитиш;

м) акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни сотиб олишда акциядорнинг имтиёзли ҳуқуқини қўлламаслик тўғрисида қонунчиликда назарда тутилган қарорни қабул қилиш;

н) акциядорлар умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;

о) саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш;

п) акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;

            р) Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунинг 8-бобига асосан баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг эллик фоизидан ортиғини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилиш;

            с) Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунинг 9-бобига асосан жамиятнинг аффилланган шахси билан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

т)  кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва бадаллар миқдорини тасдиқлаш;

           у) корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига риоя этиш мажбуриятини олиш тўғрисида қарор қабул қилиш ва хабарни ошкор қилиш шаклини тасдиқлаш;

           ф) жамиятнинг бошқарув органлари тўғрисидаги, шу жумладан ички назорат, дивиденд сиёсати тўғрисидаги, манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги низомларини тасдиқлаш;

           х)  ҳар йили мустақил профессионал ташкилотлар – маслаҳатчиларни жалб қилган ҳолда бизнес-жараёнлар ва лойиҳаларнинг жамиятнинг ривожланиш мақсадларига мувофиқлиги юзасидан таҳлил ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

           ц)   жамиятнинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни белгилаш;

           э) жамият маблағлари ҳисобидан миноритар акциядорлар қўмитасини сақлаш харажатини қоплаш  тартибини белгилаш (тасдиқлаш);

           ю) электрон почта орқали (электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда), шунингдек, ўз ваколатини вакилга бериш йўли билан овоз бериш ёки умумий йиғилишни видеоконференц-алоқа тарзида ўтказиш тартибини белгилаш (тасдиқлаш);

           я) саноқ комиссиясига амалий кўмак кўрсатиш ёки унинг функциясини бажариш учун мустақил экспертларни жалб этиш (масалан, инвестиция маслаҳатчиси ёки қимматли қоғозлар бозорининг бошқа профессионал иштирокчиси) тартибини белгилаш (тасдиқлаш);

          ё) акциядорларнинг умумий йиғилишида ҳисобот берувчи Жамият бошқарув ва назорат органлари маърузалари (ҳисоботлари) шакли ва мазмунига бўлган талабларни, акциядорлар умумий йиғилиши давомийлигини белгилаш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал қилиш.

15.2. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатига киритилган масалалар ҳал қилиш учун жамият кузатув кенгаши ва ижроия органига берилиши мумкин эмас.

 

  1. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИНГ ҚАРОРИ

16.1. Овозга қўйилган масала бўйича акциядорлар умумий йиғилишининг қарори, йиғилишда иштирок этаётган акциядорларнинг кўпчилик (оддий кўпчилик) овози билан қабул қилинади.

16.2. Жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги  таҳрирдаги уставини тасдиқлаш, жамиятни қайта ташкил этиш, жамиятни тугатиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш, эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш, жамият кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) хулосаларини эшитиш, жамиятнинг  йирик битим тузиш масаласи бўйича кузатув кенгашининг якдиллигига эришилмаган ҳолларда ва баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг 50 фоизидан ортиғини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги ҳамда жамиятнинг аффилланган шахси билан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш акциядорлар умумий йиғилиши томонидан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлмиш акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик (малакали кўпчилик) овози билан қабул қилинади.

16.3. Акциядорларнинг  умумий  йиғилиши  кун тартибига киритилмаган масалалар

бўйича қарор қабул қилишга, шунингдек, йиғилиш кун тартибига ўзгартишлар киритишга ҳақли эмас.

            16.4. Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда жамият корпоратив веб-сайтида ва Корпоратив ахборот ягона порталида жойлаштирилади. Агар жамият акциялари фонд биржасининг котировка варағига киритилган бўлса, мазкур қарорлар биржанинг веб-сайтида ҳам жойлаштирилади.

 

                                                            

  1. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ  ЙИҒИЛИШИНИ  ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДАГИ  АХБОРОТ

17.1. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида етти кундан кечиктирмай, лекин узоғи билан ўттиз кун олдин жамиятнинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, шунингдек акциядорларга электрон почта орқали юборилади. Бунда акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси жамият кузатув кенгаши томонидан белгиланади.

17.2. Жамият умумий йиғилиш ўтказиш хақида акциядорларни бошка оммавий ахборот воситалари (телевидение, радио) орқали қўшимча хабардор қилишга хақли.

17.3. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабарда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

17.4. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга  тақдим этилиши лозим бўлган ахборотга (материалларга) жамиятнинг йиллик ҳисоботи, жамиятнинг йиллик молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан жамият тафтиш комиссиясининг ва  аудиторлик ташкилотининг хулосаси, жамият кузатув кенгашининг жамият ижроия органи раҳбари (бошқарув раиси) билан тузилган шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш, шартномани қайта тузиш ёки уни бекор қилиш мумкинлиги тўғрисидаги хулосаси, жамият кузатув кенгаши хамда тафтиш комиссияси аъзолигига номзодлар тўғрисидаги маълумотлар, жамият уставига ҳамда низомларига киритиладиган ўзгартишлар ва қўшимчалар лойиҳаси ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги устави ҳамда низомлари лойиҳаси киради.

 

  1. ЖАМИЯТ АКЦИЯДОРЛАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИНГ КУН ТАРТИБИГА ТАКЛИФЛАР КИРИТИШ

18.1. Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эга бўлган жамият акциядорлари (акциядори) жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин  90 кундан кечиктирмай, акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига масалалар киритишга, фойдани тақсимлаш,  ҳамда жамият кузатув кенгаши, ижроия органи, тафтиш комиссияси ва миноритар акциядорлар қўмитаси таркибига бу органларнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳақли.

18.2. Акциядорлар (акциядор) жамият кузатув кенгаши, ижроия органи, тафтиш комиссияси ва миноритар акциядорлар қўмитасига  ўзлари кўрсатган номзодлар рўйхатига акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабар эълон қилинган санадан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай ўзгартишлар киритишга ҳақли.

18.3. Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига масала - уни қўйиш сабаблари, масалани киритаётган акциядорнинг (акциядорларнинг) исми-шарифи   (номи), уларга тегишли акцияларнинг сони ва тури кўрсатилган ҳолда ёзма равишда киритилади.

18.4. Жамият кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига номзодлар кўрсатиш, шу жумладан, ўзининг номзодини кўрсатиш тўғрисида таклифлар киритилганда номзоднинг исми-шарифи, унга тегишли акцияларнинг сони ва тури, (агар номзод жамият акциядори бўлса) шунингдек, номзодни кўрсатган акциядорларнинг  исми-шарифи (номи), уларга тегишли акцияларнинг сони ва тури кўрсатилади.

18.5. Жамият кузатув кенгаши тушган таклифларни кўриб чиқиши ҳамда ушбу уставнинг 18.1. ва 18.2. бандида белгиланган муддат тугаганидан сўнг 10 кундан кечиктирмай уларни акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритиш тўғрисида ёки мазкур кун тартибига киритишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши шарт.

18.6. Акциядор (акциядорлар) томонидан киритилган масала акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига, худди шунингдек, кўрсатилган номзодлар жамият кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига сайлов юзасидан овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритилиши керак, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:

18.7. Жамият кузатув кенгашининг масалани акциядорлар умумий йигилишининг кун тартибига ёки номзодни жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига сайлов юзасидан овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритишни рад этиш тўғрисидаги асослантирилган  қарори ана шу масалани киритган ёки таклиф тақдим этган акциядорга (акциядорларга) қарор қабул қилинган кундан эътиборан  уч иш кунидан кечиктирмай  юборилади.

18.8. Жамият кузатув кенгашининг масалани акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига ёки номзодни жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига сайлов юзасидан овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

 

  1. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ

19.1. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда жамият кузатув кенгаши, уставнинг 20.11. бандида назарда тутилган ҳолларда эса умумий йиғилишни чақирувчи шахслар қуйидагиларни белгилайди:

- умумий йиғилиш ўтказиладиган сана, вақт ва жойни;

- умумий йиғилишнинг кун тартибини;

-умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган  санани;

-умумий йиғилиш ўтказиш учун  жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган санани;

- умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш тартибини;

-умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхатини;

- овоз бериш бюллетенининг шакли ва матнини.

19.2. Аниқ масала қўйилишини акс эттирмайдиган масалалар (шу жумладан, “турли масалалар”, “бошқа масалалар”, “ўзга масалалар” ва х.к.) акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритилишига йўл қўйилмайди.

19.3. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кундан кам ва ўттиз кундан кўп этиб белгиланиши мумкин эмас.

 

  1. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ

20.1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши жамият кузатув кенгашининг қарори билан унинг ўз ташаббуси асосида, жамият тафтиш комиссиясининг ёзма талаби, шунингдек, ёзма талаб тақдим этилган санада жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талаби асосида ўтказилади.

20.2. Жамият тафтиш комиссиясининг ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талабига кўра  акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш ҳақида ёзма талаб тақдим этилган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамият кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.

20.3. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талабда йиғилиш кун тартибига киритилиши керак бўлган масалалар уларни киритиш сабаблари кўрсатилган ҳолда таърифланган бўлиши керак.

20.4. Жамиятнинг  кузатув кенгаши  жамият тафтиш комиссиясининг ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига биноан чақириладиган акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибидаги масалаларнинг таърифига ўзгартишлар киритишга ҳақли эмас.

20.5. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талаб акциядордан (акциядорлардан) чиққан тақдирда бу талабда умумий йиғилишни чақиришни талаб қилаётган акциядорнинг (акциядорларнинг) исми-шарифи (номи), унга тегишли акцияларнинг сони ва тури кўрсатилган бўлиши лозим.

20.6. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талаб акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилган шахс (шахслар) томонидан имзоланади.

20.7. Жамият тафтиш комиссияси ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида талаб тақдим этган санадан эътиборан 10 кун ичида жамият кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида ёки йиғилишни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши керак.

20.8. Жамият тафтиш комиссиясининг ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига биноан акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилиниши мумкин, агар:

кун тартибига киритиш учун  таклиф этилган масала қонун хужжатларининг талабларига мувофиқ бўлмаса.

20.9. Жамият кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги қарори ёки бундай йиғилишни чақиришни рад этиш ҳақидаги асослантирилган қарори қабул қилинган пайтдан эътиборан  уч иш кунидан кечиктирмай  йиғилиш чақиришни талаб қилган шахсларга юборилади.

  20.10. Жамият кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

  20.11. Жамият кузатув кенгаши қонунчиликда белгиланган муддат ичида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилмаган тақдирда ёки уни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилган тақдирда, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши уни чақиришни талаб қилган шахслар томонидан чақирилиши мумкин. Бундай ҳолларда акциядорларнинг умумий йиғилишига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрни акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра жамиятнинг маблағлари ҳисобидан қопланиши мумкин.

                                              

  1. САНОҚ КОМИССИЯСИ

21.1. Овозларни санаб чиқиш, акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиши учун акциядорларни рўйхатга олиш, шунингдек овоз бериш бюллетенларини тарқатиш учун жамият кузатув кенгаши томонидан саноқ комиссияси тузилиб, унинг аъзолари сони ва шахсий таркиби акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.

21.2. Саноқ комиссиясининг таркиби камида уч кишидан иборат бўлиши керак. Саноқ комиссияси таркибига жамият кузатув кенгашининг аъзолари, тафтиш комиссиясининг аъзолари,  ижроия органи аъзолари, шу билан бирга ана шу лавозимларга номзоди кўрсатилган шахслар киритилиши мумкин эмас.

21.3. Саноқ комиссияси акциядорлар умумий йиғилишида кворум бор ёки йўқлигини аниқлайди, умумий йиғилишда овоз бериш ҳуқуқларининг акциядорлар (уларнинг вакиллари) томонидан амалга оширилиши муносабати билан юзага келадиган масалаларни тушунтиради, овозга қўйиладиган масалалар бўйича овоз бериш тартибини тушунтиради, овоз беришнинг белгиланган тартиби ва акциядорларнинг овоз беришда иштирок этиш ҳуқуқларини таъминлайди, овозларни санаб чиқади ва овоз бериш якунини чиқаради, овоз бериш якунлари тўғрисида баённома тузади, овоз бериш бюллетенларини жамиятнинг архивига топширади.

 

  1. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ  ЙИҒИЛИШИДА  ИШТИРОК  ЭТИШ ТАРТИБИ ВА  ЙИҒИЛИШ КВОРУМИ

   22.1. Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган  санадан 3 иш куни олдин шакллантирилган жамият акциядорлари реестрида қайд этилган акциядорлар эга бўлади.

22.2. Акциядорларнинг умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқи шахсан акциядор томонидан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади.

22.3. Акциядор  акциядорларнинг умумий йиғилишидаги ўз вакилини исталган вақтда алмаштиришга ёки йиғилишда шахсан ўзи иштирок этишга ҳақлидир.

22.4. Акциядорнинг вакили акциядорларнинг умумий йиғилишида ёзма ишончнома асосида иш  кўради. Овоз беришга доир  ишончномада ваколат берган ва  вакил қилинган шахс тўғрисидаги маълумотлар (исми-шарифи ёки номи, яшаш жойи ёки жойлашган ери, паспортига оид маълумотлар) акс эттирилган бўлиши лозим. Жисмоний шахс номидан берилган овоз беришга доир ишончнома нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак. Юридик шахс номидан овоз беришга доир ишончнома унинг раҳбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ҳолда берилади.

22.5. Акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш “жамиятнинг овоз берувчи битта акцияси - битта овоз”  принципи бўйича амалга оширилади, жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш бўйича кумулятив овоз беришни ўтказиш ҳоллари  бундан мустасно.

  22.6. Агар акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами эллик фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатли (кворумга эга) бўлади.

22.7. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун кворум бўлмаса, акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказиш санаси эълон қилинади. Акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказишда кун тартибини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

22.8. Агар акциядорларнинг ўтказилмай қолган йиғилиши ўрнига чақирилган такрорий умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами қирқ фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг такрорий умумий йиғилиши ваколатли бўлади.

22.9. Кворум бўлмаганлиги сабабли акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси 20 кундан кам муддатга кўчирилган тақдирда, умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар ўтказилмай қолган умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрига мувофиқ аниқланади.

        

 

  1. 23. ЖАМИЯТ КУЗАТУВ КЕНГАШИ   АЪЗОЛАРИНИ ВА РАИСИНИ САЙЛАШ

23.1. Жамиятнинг кузатув кенгаши жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатига киритилган масалаларни ҳал этиш бундан мустасно.

  23.2. Жамият кузатув кенгашининг аъзолари 7 (етти) кишидан иборат бўлиб, акциядорлар умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга сайланадилар. Жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига сайланган шахслар чекланмаган тарзда қайта сайланиши мумкин.

23.3. Жамият бошқарув раиси ва бошқарув аъзолари жамиятнинг кузатув кенгашига сайланиши мумкин эмас. Айни шу  жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахслар мазкур жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоси бўлиши мумкин эмас.

23.4. Жамият кузатув кенгаши таркибига сайланадиган шахсларга нисбатан қўйиладиган талаблар акциядорлар умумий йиғилиши тасдиқлаган жамият “Кузатув кенгаши тўғрисида” ги Низом билан белгилаб қўйилади.

  23.5. Жамиятнинг кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали  амалга оширилади. Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли овозлар сони жамиятнинг кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга ёки икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақли. Энг кўп овоз тўплаган номзодлар кузатув кенгаши таркибига сайланган деб ҳисобланади.

  23.6. Корпоратив бошқарув кодексида акс эттирилган мустақил аъзо мезонларига мувофиқ бўлган кузатув кенгашининг камида бир нафар (аммо уставда кўзда тутилган кузатув кенгаши аъзолари сонининг 15 фоизидан кам бўлмаган) аъзоси йирик акциядорлар томонидан келишилган ҳолда тавсия этилади ва сайланади.

  23.7. Жамият кузатув кенгашининг раиси, кузатув кенгаши аъзоларининг умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан, ушбу кенгаш таркибидан кузатув кенгаши аъзолари томонидан сайланади. Жамият кузатув кенгаши ўз раисини кузатув кенгаши  аъзоларининг умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан қайта сайлашга ҳақлидир.

  23.8. Жамият кузатув кенгашининг раиси унинг ишини ташкил этади, кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисда баённома юритилишини ташкил этади, акциядорлар умумий йиғилишида раислик қилади. Жамият кузатув кенгашининг раиси бўлмаган тақдирда унинг вазифасини кузатув кенгаши аъзоларидан бири амалга оширади.

23.9. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра жамият кузатув кенгаши аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун хақ тўланиши ва (ёки) кузатув кенгашининг аъзоси вазифасини бажариш билан боғлиқ харажатлари қопланиши мумкин. Бундай хақ ва тўловларнинг миқдори акциядорлар умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланган жамият “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги Низом билан белгилаб қўйилади.

  1. 24. ЖАМИЯТ КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ

24.1. Жамият кузатув кенгашининг ваколатлари доирасига қуйидагилар киради:

           а) жамиятнинг бизнес-режаси кўрсаткичлари бажарилиши, шунингдек, жамиятни  ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида жамият ижроия органининг ҳисоботини мунтазам равишда эшитиб борган ҳолда жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

б) акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, бундан ушбу Уставнинг 20.11. бандида назарда тутилган ҳоллар  мустасно;

в) акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;

г) акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана,  вақт ва жойни белгилаш;

д) акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санасини белгилаш;

е) акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санасини белгилаш;

ё) жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш масалаларини акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиш;

ж) мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил қилиш;

з) жамиятнинг ижроия органини тузиш (бошқарув раисини ва бошқарув аъзоларини) сайлаш (тайинлаш), уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

            и) ижроия органига (бошқарув раиси ва бошқарув аъзоларига)  тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорини белгилаш, шунингдек, кўрсатилган тўловларнинг чегараси миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2015 йилдаги 207 – сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги қарори билан белгиланган самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларига боғлаган ҳолда белгилаш;

й) корпоратив маслаҳатчини тайинлаш ва унинг фаолияти тартибини белгиловчи низомни тасдиқлаш;   “Ахборот сиёсати тўғрисида Низом”ни тасдиқлаш;

к) жамиятнинг йиллик бизнес-режасини маъқуллаш ва тасдиқлаш, бунда жамиятнинг келгуси йилга мўлжалланган бизнес-режаси жамият кузатув кенгаши томонидан жорий йилнинг 1 декабридан кечиктирмай маъқулланиши лозим;

л) ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш;

            м) аудиторлик текширувини, шу жумладан халқаро стандартларга мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботларнинг халқаро аудит стандартларига мувофиқ аудиторлик текширувидан ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш;

н) жамият ижроия органининг фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва жамият кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни жамият ижроия органидан олиш. Жамият кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин; 

о) жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдори юзасидан  тавсиялар бериш;

п) дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва  тартиби юзасидан тавсиялар бериш;

р) жамиятнинг заҳира ва бошқа фондларидан фойдаланиш;

с) жамиятнинг ваколатхоналарини очиш ва филиалларини  ташкил этиш;

т) жамиятнинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш;

у) қонунчиликда ва ушбу Уставда назарда тутилган ҳолларда жамият томонидан йирик битимлар ва жамият аффилланган шахслари билан (манфаатдорлик) битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

            ф) жамиятнинг  тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни  қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда  тузиш;

х) жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

ц) жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

ч) қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

ш) жамиятнинг  устав капиталини кўпайтириш, шунингдек жамият уставига жамиятнинг устав капиталини кўпайтириш ҳамда жамиятнинг эълон қилинган акциялари сонини камайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

э) акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;

           ю) эмиссиявий қимматли қоғозларни (акция, облигация)  чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш, эмиссиявий қимматли қоғозларни (акция, облигация) чиқариш тўғрисидаги қарорни ва эмиссия рисоласини тасдиқлаш, уларга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш;

           я) ҳомийлик (хайрия) ёки беғараз ёрдам кўрсатиш (олиш) тўғрисида қарорларни фақат акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланган тартиб ва шартлар асосида, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган доирада, бу ҳақда барча акциядорлар учун маълумотларни ошкор этган тарзда қабул қилиш;

  1.    z) кузатув кенгаши қошида кузатув кенгаши, ижроия органлари аъзолари, Жамият ходимлари ва жалб этилган экспертлар (тегишли соҳа мутахассислари, соҳа олий таълим муассасалари ўқитувчилари ва бошқалар)дан иборат тегишли масалалар, шу жумладан, низоли вазиятларни аниқлаш ва ҳал этиш ва бошқа масалалар бўйича қўмиталар (ишчи гуруҳлари) ташкил этиш;

            - қонун ҳужжатларига мувофиқ  бошқа масалаларни  ҳал этиш.

24.2. Жамият кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар ҳал қилиш учун жамият ижроия органига ўтказилиши мумкин эмас.

 

  1. ЖАМИЯТ КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ  МАЖЛИСИ

25.1. Жамият кузатув кенгашининг мажлиси кузатув кенгашининг раиси томонидан унинг ўз ташаббусига кўра, жамият кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси,  ижроия органи аъзосининг, миноритар акциядорлар қўмитасининг, аудиторлик ташкилотининг,  шунингдек,  жамият овоз берувчи  акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида  1 фоизига эгалик қилувчи акциядор ёки акциядорлар талабига биноан чақирилади. Жамият кузатув кенгашининг мажлисини чақириш ва ўтказиш тартиби жамият “Кузатув кенгаши тўғрисидаги низом”да белгилаб қўйилади.

 25.2. Кузатув кенгаши мажлисини ўтказиш учун кворум кузатув кенгашига сайланган аъзоларининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаслиги керак. Жамият кузатув кенгаши аъзоларининг сони жамият уставида назарда тутилган миқдорнинг етмиш беш фоизидан кам бўлган тақдирда, жамият кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириши шарт. Кузатув кенгашининг қолган аъзолари акциядорларнинг бундай навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилишга, шунингдек жамият ижроия органи  раҳбарининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, униинг вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлашга ҳақлидир.

25.3. Кузатув кенгашининг мажлисида карорлар, мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Кузатув кенгаши мажлисида масалалар ҳал этилаётганда кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади. Кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлинган ҳолларда кузатув кенгашининг қарорини қабул қилишда кузатув кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳуқуқига эга. Жамият кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини кузатув кенгашининг бошқа аъзосига беришига  йўл қўйилмайди.

25.4. Жамият устав капиталини қўшимча акциялар жойлаштириш йўли билан кўпайтириш ва шу муносабат билан жамият уставига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгаши томонидан бир овоздан қабул қилинади.

 25.5. Жамият кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини кузатув кенгашининг бошқа аъзосига беришига  йўл қўйилмайди.

 25.6. Жамият кузатув кенгашининг мажлисида баённома юритилади. Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлис ўтказилгандан сўнг 10 кундан кечиктирмай тузилади. Мажлис баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:

25.7. Жамият кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этаётган жамият кузатув кенгаши аъзолари томонидан имзоланади, улар мажлис баённомаси тўғри расмийлаштирилиши учун  жавобгар бўлади.

25.8. Жамият кузатув кенгашининг қарорлари сиртдан овоз бериш йўли билан жамият кузатув кенгаши барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилиниши мумкин.

            25.9. Мажлисда кузатув кенгаши аъзолари видео ва аудио ускуналари орқали конференция алоқаси бўйича иштирок этиши мумкин, бунда уларнинг овозлари қарор қабул қилиш учун сиртдан берилган деб ҳисобланмайди.

25.10. Жамият кузатув кенгаши  мажлисининг баённомаси имзоланган куни жамият бошқарув раисига ижро этиш учун топширилади. Кузатув кенгаши акциядорларнинг умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда мазкур қарор ҳақидаги ахборот жамиятнинг ижроия органига кузатув кенгашининг мажлиси ўтказилган куни топширилади.

25.11. Кузатув кенгашининг фаолиятини белгилаб берувчи тўлиқ қоидалар акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланадиган жамият “Кузатув кенгаши тўғрисидаги Низом” билан тартибга солинади.

 

  1. ЖАМИЯТНИНГ ИЖРОИЯ ОРГАНИ

26.1. Жамиятнинг ижроия органи жамият бошқаруви деб номланиб, 5 (беш) кишидан иборат бўлади ва бир йил муддатга кузатув кенгаши томонидан сайланади (тайинланади). Ижроия органи  раҳбари – бошқарув раиси ҳисобланади. Бошқарув таркибига бошқарув раиси, жамият директорлари, бош иқтисодчи, бош ҳисобчи ва жамиятнинг асосий бўлинмалари бошлиқлари сайланиши (тайинланиши) мумкин.

26.2. Жамият кузатув кенгашининг қарорига кўра жамият бошқарув раисини ва бошқарув аъзоларини  тайинлаш, қоида тариқасида, чет эллик менежерлар иштирок этиши мумкин бўлган танлов бўйича саралаш асосида амалга оширилади.

            26.3. Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш ваколати жамият  бошқаруви томонидан амалга оширилади. Бошқарув ваколатига жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради, акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар бундан мустасно.

            26.4. Бошқарув раиси жамиятнинг кундалик фаолиятини бошқаради ва оператив раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, жамият устави, акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгашининг қарорларига мувофиқ амалга оширади.

            26.5. Бошқарув раиси Қонун ва мазкур Уставга мувофиқ акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши қарорлари бажарилишини ташкил этади ва уларга ҳисобот беради.

           26.6. Акциядорлар вакили сифатида иштирок этаётган ижроия органи аъзолари ижроия органига аъзолар сайлаш масаласида овоз беришда иштирок этмайди.

            26.7. Бошқарув раиси ва бошқарув аъзоларига тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсациялар миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2015 йилдаги 207 – сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги қарори билан белгиланган самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларига боғлаган ҳолда белгиланади.

            26.8. Бошқарув ваколатига қуйидагилар киради:

           26.9. Бошқарув раисининг ваколатига қуйидагилар киради:

26.10. Жамият бошқарув раиси ва бошқарув аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари амалдаги  қонун ҳужжатларида, жамият уставида ҳамда уларнинг ҳар бири жамият билан бир йил муддатга тузадиган шартномада белгиланиб, шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки уни бекор қилиш мумкинлиги тўғрисида ҳар йили қарор қабул қилинади. Шартнома жамият номидан жамият кузатув кенгашининг раиси  томонидан имзоланади. Жамият бош раиси ва бошқарув аъзолари билан тузиладиган шартномада уларнинг жамият фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича мажбуриятлари ҳамда жамиятнинг йиллик бизнес-режасини бажариш қандай бораётганлиги юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши ва жамият кузатув кенгаши олдида берадиган ҳисоботларининг даврийлиги назарда тутилади.

26.11. Жамиятнинг бошқарув раиси ва бошқарув аъзоларига тўланадиган ҳақ миқдори, жамият фаолиятининг самарадорлигига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади ва шартномада белгиланган бўлиши керак.

26.12. Жамият бошқарув раиси ва бошқарув аъзоларининг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш  жамият кузатув кенгаши  қарорига кўра амалга оширилади.  Жамият кузатув кенгаши жамият бошқарув раиси ва бошқарув аъзолари билан тузилган шартномани, агар улар шартнома шартларини бузса ёки жамият уставини қўпол тарзда бузса ёхуд уларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли жамиятга зарар етказилган бўлса, муддатидан илгари тугатиш (бекор қилиш) ҳуқуқига эга.

26.13. Жамият кузатув кенгаши томонидан жамият бошқарув раиси ва (ёки) бошқарув аъзоларининг  ваколатларини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, жамият бошқарув раиси ва бошқарув аъзоларининг ваколатларини бошқа шахсларга ўтказиш тўғрисидаги масала ўша йиғилишнинг ўзида ҳал этилиши ёки жамият бошқарув раиси ва аъзоларининг вазифаларини вақтинча бажарувчи шахсларни тайинлаган ҳолда кузатув кенгашининг яқин орадаги мажлисида кўриб чиқиш учун қолдирилиши мумкин.

26.14. Жамият бошқарувининг мажлисида баённома юритилади. Жамият бошқаруви мажлисининг баённомаси кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчининг) аъзолари талабига кўра уларга берилади.

26.15. Жамиятнинг бошқаруви мажлисларини ўтказишни бошқарув раиси ташкил этади, у жамият номидан барча ҳужжатларни ҳамда жамият бошқаруви мажлиси баённомаларини имзолайди, жамиятнинг бошқаруви ўз ваколат доирасида қабул қилган қарорларга мувофиқ  иш юритади.

26.16. Бошқарув ва унинг раҳбари ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз мажбуриятларини бажаришда жамият манфаатларини кўзлаб иш тутиши лозим. Улар қонун ҳужжатларига ва ушбу уставга мувофиқ жамият ва унинг акциядорлари олдида жавобгардир.

26.17. Бошқарув раиси ва бошқарув аъзолари  мазкур Устав ва акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган «Ижроия органи тўғрисида»ги низом асосида иш олиб боради.

 

  1. 27. ЖАМИЯТНИНГ МОЛ-МУЛК ОЛИШИ ЁКИ УНИ ТАСАРРУФДАН

ЧИҚАРИШИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЙИРИК БИТИМ ВА УНИ ТУЗИШ

    27.1. Қуйидагилар йирик битимлар ҳисобланади:

мулкни бошқа шахсга бериш эҳтимоли билан боғлиқ битим (шу жумладан қарз, кредит, гаров, кафиллик) ёки ўзаро боғланган бир нечта битим, агар бошқа шахсга берилаётган мол-мулкнинг ёки олинаётган мол-мулкнинг баланс қиймати бундай битимларни тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг ўн беш фоизидан ортиғини ташкил этса, йирик битим деб ҳисобланади, кундалик хўжалик фаолиятини юритиш жараёнида тузиладиган битимлар ҳамда акцияларни ва бошқа қимматли қоғозларни жойлаштириш билан боғлиқ бўлган битимлар бундан мустасно.

           27.2. Жамиятнинг йирик битими предмети бўлган мол-мулкнинг бозор қиймати деганда мол-мулкнинг энг эҳтимол тутилган нархи тушунилиб, ушбу қиймат бўйича мазкур мол-мулк очиқ бозорда битимнинг тарафлари барча зарур ахборотга эга бўлган ҳолда ўз манфаатлари йўлида оқилона ва ихтиёрий равишда ҳаракат қиладиган рақобат шароитида бошқа шахсга берилиши мумкин, битим нархининг баланд-пастлигида эса бирор-бир фавқулодда ҳолатлар, шу жумладан тарафлардан бирининг ушбу битимга қўшилиш мажбурияти акс этмайди.

   27.3. Жамият мол-мулкининг бозор қийматини аниқлаш учун битимнинг тарафлари томонидан баҳоловчи ташкилот жалб этилиши мумкин.

27.4. Баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг ўн беш фоизидан эллик фоизигачасини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгашининг аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинади, бунда кузатув кенгашидан чиқиб кетган аъзоларнинг овози инобатга олинмайди.

27.5. Йирик битим тузиш масаласида жамият кузатув кенгашининг якдиллигига эришилмаган ҳолларда йирик битим тузиш тўғрисидаги масала кузатув кенгаши қарорига мувофиқ акциядорлар умумий йиғилиши ҳукмига ҳавола этилиши мумкин.

27.6. Баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг эллик фоизидан ортиғини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.

27.7. Йирик битим жамият акциядорларининг умумий йиғилиши ёки кузатув кенгаши ушбу битим бўйича қарор қабул қилганидан кейин жамиятнинг ижроия органи томонидан амалга оширилади.

27.8. Ушбу талаб бузилган ҳолда тузилган йирик битим суд қарорига кўра ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин

 

  1. 28. ЙИЛЛИК ҲИСОБОТНИ ТУЗИШ, ТЕКШИРИШ ВА ТАСДИҚЛАШ ТАРТИБИ

28.1. Жамият қонун хужжатларида белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисобини юритиши ва молия ҳисоботини тақдим этиши шарт.

28.2. Жамиятда бухгалтерия ҳисобининг ташкил этилиши, ҳолати ва ишончлилиги, тегишли органларга ҳар йилги ҳисобот ва бошқа молиявий ҳисоботлар, шунингдек жамиятнинг расмий веб-сайтида, корпоратив ахборот ягона порталида ва оммавий ахборот воситаларида акциядорларга, кредиторларга тақдим этиладиган жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ўз вақтида тақдим этилиши учун жавобгарлик жамият ижроия органининг зиммасида бўлади.

28.3. Жамиятнинг молиявий ҳисоботида кўрсатилган ва акциядорларнинг умумий йиғилишига тақдим этиладиган молиявий ҳисоботдаги, бухгалтерия балансидаги, фойда ва зарарлар ҳисобварағидаги маълумотларнинг ишончлилиги мулкий манфаатлари жамият ёки унинг акциядорлари билан боғлиқ бўлмаган аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланган бўлиши керак.

28.4. Жамиятнинг йиллик ҳисоботи акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан ўн кундан кечиктирмай жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан дастлабки тарзда тасдиқланиши лозим.

28.5. Жамият Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ тузилган йиллик молиявий ҳисоботни у Халқаро аудит стандартларига мувофиқ ташқи аудитдан ўтказилганидан кейин, акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида икки ҳафта олдин эълон қилиши шарт. 

  1. ЖАМИЯТНИНГ ТАФТИШ КОМИССИЯСИ

29.1. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга тафтиш комиссияси сайланади. Жамият тафтиш комиссияси   3 кишидан иборат.

29.2. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларига доир малака талаблари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланади. Айни бир шахс  жамиятнинг тафтиш комиссияси таркибига кетма-кет уч мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас.

29.3  Жамият тафтиш комиссиясининг ёзма талабига кўра жамият ижроия органида мансабни эгаллаб турган шахслар жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тафтиш комиссиясига тақдим этиши шарт.

29.4. Жамият тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида жамият кузатув кенгашининг аъзоси бўлиши, шунингдек айни шу жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаши мумкин эмас.

29.5. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш тафтиш комиссиясининг, акциядорлар умумий йиғилишининг, жамият кузатув кенгашининг ташаббусига кўра ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра жамият кузатув кенгашини олдиндан хабардор қилиш йўли билан бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича амалга оширилади.

29.6. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра жамиятнинг тафтиш комиссияси хулоса тузади, бу хулосада:

- жамиятнинг ҳисоботларида ва бошқа молиявий ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигига доир баҳо;

- бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартиби бузилганлиги, шунингдек молия-хўжалик фаолияти амалга оширилаётганда Қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги ахборот кўрсатилиши шарт.

29.7. Тафтиш комиссияси жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосани ҳар чоракда кузатув кенгашининг мажлисига олиб чиқади.

29.8. Ушбу уставнинг 29.6. бандида кўрсатилган ахборотни ўз ичига олган хулоса   акциядорларнинг йиллик  умумий йиғилишида эшитилади.

          29.9. Тафтиш комиссияси аъзолари мазкур Устав ва акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган «Жамият тафтиш комиссияси тўғрисида»ги низом асосида иш олиб борадилар  ва уларга белгиланган тартибда мукофот пули тўланиши мумкин.

 

  1. ЖАМИЯТНИНГ КОРПОРАТИВ МАСЛАҲАТЧИСИ

30.1. Жамиятда жамият кузатув кенгашига ҳисобдор бўлган ва корпоратив қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат қилиш вазифасини бажарувчи жамият корпоратив маслаҳатчиси лавозими жорий этилади.

30.2. Жамият корпоратив маслаҳатчисининг фаолияти жамият кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган низом асосида амалга оширилади.

 

  1. ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИ

31.1. Жамиятда 2 кишидан иборат ички аудит хизмати ташкил этилади. Ички аудит хизмати жамиятнинг кузатув кенгашига ҳисобдордир.

31.2. Ички аудит хизмати жамиятнинг ижроия органи, ваколатхоналари ва филиаллари томонидан Қонун ҳужжатларига, таъсис ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда тўғри акс эттирилиши таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, активларнинг сақланишини, шунингдек жамиятни бошқариш юзасидан Қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ва бу борада мониторинг олиб бориш орқали жамиятнинг ижроия органи, ваколатхоналари ва филиаллари ишини назорат қилади ҳамда баҳолайди.

          31.3. Ички аудит хизмати жамиятдаги ички назоратни, шу жумладан, 50 фоиздан зиёд улуши жамиятга тегишли бўлган юридик шахслар билан ўтказилган операциялар устидан назоратни амалга оширади. Ички аудит хизмати ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ амалга оширади.

  1. 32. ЖАМИЯТНИНГ МИНОРИТАР АКЦИЯДОРЛАРИ ҚЎМИТАСИ

32.1. Миноритар акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя

қилиш мақсадида жамиятда уларнинг орасидан миноритар акциядорларнинг қўмитаси ташкил этилиши мумкин. Миноритар акциядорлар қўмитасининг таркибига номзодлар бўйича таклифлар жамиятга жамият кузатув кенгашига номзодлар бўйича таклифлар киритиш учун назарда тутилган тартибда ва муддатларда киритилади.

32.2.Миноритар акциядорлар қўмитасининг аъзоларини сайлашда акциядорларнинг умумий йиғилишида ҳозир бўлган ва жамият кузатув кенгашига номзодлар кўрсатмаган ёхуд акциядорларнинг ўтказилаётган умумий йиғилишида кузатув кенгашига номзодлари сайланмаган акциядорлар иштирок этади. Миноритар акциядорлар қўмитасининг таркибига жамият бошкарув раиси, бошқарув аъзолари, шунингдек жамиятнинг кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига (тафтишчиси этиб) сайланган шахслар кириши мумкин эмас.

32.3. Миноритар акциядорлар қўмитасининг ваколатига қуйидагилар киради:

- акциядорларнинг умумий йиғилиши ёки жамиятнинг кузатув кенгаши кўриб чиқиши учун киритилаётган йирик битимлар ва аффилланган шахслар билан битимлар тузишга оид масалалар бўйича таклифлар тайёрлашда иштирок этиш;

- миноритар акциядорларнинг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқиш;

- қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига миноритар акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида мурожаатлар киритиш;

- қонун ҳужжатларига ва мазкур уставга мувофиқ бошқа масалаларни кўриб чиқиш.

32.4. Миноритар акциядорлар қўмитаси аъзоларининг сони 3 кишидан иборат бўлади. Миноритар акциядорларнинг қўмитаси қабул қилинган қарорлар тўғрисида ҳар йили акциядорларнинг умумий йиғилишида ҳисобот беради.

32.5. Миноритар акциядорлар қўмитасининг раиси ушбу қўмита таркибидан миноритар акциядорлар қўмитасининг аъзолари томонидан кўпчилик овоз билан сайланади. Миноритар акциядорлар қўмитасининг раиси миноритар акциядорлар қўмитасининг ваколат доирасига киритилган барча масалалар бўйича жамиятнинг ҳужжатларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

32.6. Миноритар акциядорлар қўмитасининг фаолият кўрсатиш тартиби қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланади.

  32.7. Миноритар акциядорлар қўмитаси жамиятнинг хўжалик фаолиятига аралашишга ҳақли эмас. Жамиятнинг миноритар акциядорлари ҳужжатларни асоссиз равишда талаб қилиш ва махфий ахборотлар, тижорат сирларини қўллаш йўли билан жамият бошқарув органи фаолиятига тўсқинлик қилмаслиги лозим.

  32.8. Миноритар акциядорлар қўмитасининг фаолиятига жамият кузатув кенгашининг ёки ижроия органининг аралашувига йўл қўйилмайди.

  1. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

  33.1. Устав бўйича келиб чиқадиган барча низо ва келишмовчиликлар акциядорларнинг  ўзаро келишуви йўли билан амалдаги қонун ҳужжатлари ва ушбу уставга асосан ҳал қилинади.

  33.2. Низо ва келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш имконияти бўлмаган тақдирда улар тегишли равишда суд орқали ҳал қилинади.

           33.3. Мазкур Устав ва унинг киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинган вақтдан бошлаб кучга киради.

 

 

 

            Бошқарув раиси:                                                 Алимов Эркин Жўраевич